“Президентнинг янги фармони фермер устидан назоратчиларни кўпайтиради!” HD

11.10.2017
Президент Шавкат Мирзиëевнинг фермер¸ деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига оид 9 октябрь кунги янги фармонига муносабат билдирган ўзбекистонлик фермерлар фикрича, бундан буён фермернинг ҳаёти янада оғирлашади. Фермерлар Бош вазир сифатида 13 йил қишлоқ хўжалиги соҳасини бевосита бошқарган Мирзиëевнинг сўнгги фармонидан бу тармоқни фалаж қилиб келаëтган фундаментал муаммолар ечимига элтувчи асос топмаганларини афсус билан қайд этишди. Фармон мазмунига ўтишдан олдин, эътиборингизни қашқадарëлик бир фермернинг айтганларига қаратмоқчимиз. Косон туманидаги “Серҳосил Жиззах даласи” фермер хўжалиги эгаси Махманазар Абдураҳмонов¸ ўзи ва ўзи каби оддий фермер-деҳқоннинг бирламчи муаммоси ҳокимият ва назорат тизимлари бедодлиги ва босимидан ҳимояланмагани эканини айтади:

Похожие видео

Показать еще