Тошкентнинг ҳудуди кенгайиб бораëтган ҳокими Давлат рақобат қўмитаси биносини олди HD

24.07.2018
18 июлдан Тошкент марказидаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган 17 қаватли бинодаги ташкилотларни кўчириш ва бинони бўшатиш жараëни бошланди. Ўтган ой айни кўчадаги янги қурилган уч қаватли бинога кўчишни бошлаган Тошкент шаҳар ҳокимлиги бошқаруви янги офисга тўлиқ ўрнашмай туриб¸ 90-йиллар охирида Давлат Мулк қўмитаси учун қурилган 17 қаватли қўшни бино ҳам ҳокимлик тасарруфига ўтмоқда. Давлат рақобат қўмитаси биносида жойлашган ташкилот ва муассасалар ходимларидан айримлари Озодликка ҳуқуқий-норматив ҳужжат бўлмаган ҳолда¸ ўзларини кўчишга мажбурлашаëтганини шикоят қилди.​ Тошкентдаги энг баланд иморатлардан бўлган бу бинода¸ Озодликка маълум қилишларича¸ собиқ Давлат Мулк қўмитаси (ҳозирги номи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси¸ қисқа шакли Давлат рақобат қўмитаси)дан ​ташқари¸ Саноатқурилиш банки минтақавий филиали¸ Сиëсий тадқиқотлар маркази каби бошқа ташкилотлар ҳам жойлашган. Қурилиши бошланган Tashkent City қаршисида жойлашган бу бинодан чиқиш буюрилганлар¸ Тошкент янги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ўз ваколатидан фойдаланиб¸ 500 дан ошиқ одамни сарсон қилаëтганликда айбламоқда. Бу эътирозларга жавоб берган ҳоким вакили эса¸ Рақобат қўмитаси балансидаги бинонинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилаëтганига Ортиқхўжаевнинг алоқаси йўқлиги¸ бундай кўчиш¸ “аҳолига қулайлик яратиш мақсадида” Вазирлар Маҳкамаси ташаббуси билан амалга ошаëтганини билдирди.

Похожие видео