Милиция зобити таҳқирлаган каттақўрғонлик аëл ўзини тинч қўйишларини сўради HD
9 июль куни Озодлик мухбири Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўғриликда гумон қилиниб, милиция бўлимида ечинтирилиб, таҳқирланган Н.Т исмли аëл билан суҳбатлашди. Аëл воқеани ëритган Озодлик мухбири ва ўз ҳолидан хабар олганларга миннатдорчилик билдирди¸ айни пайтда жамоатчиликнинг бунчалик кучли эътибори ўзини толиқтирганини айтиб¸ ўзини тинч қўйишларини сўради. 8 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Каттақўрғонга махсус бориб¸ таҳқирланган аëл билан учрашган эди. Бош вазир ўринбосари саналган Норбоеванинг келиши арафасида¸ Озодликка маълум бўлишича¸ Каттақўрғон ҳокимлиги ва кўнгиллилар аëлнинг ўта ночор ҳолдаги ҳовли-жойини таъмирлаш ва тузатиш ишларини бошлаб юборди. Озодлик билан суҳбатда таҳқирланган аëл ўзини “тирик мурдага”айлантирган ИИБ ходими Санъат Умаровга қонунчиликда кўзд тутилган энг оғир жазо берилишини сўради. Бундан олдин айрим маҳллий нашрлар¸ унинг Умаровга "даъвом йўқ" деган гапларини иқтибос келтирган эди.
Похожие видео
Показать еще