“Maxam-Chirchiq” корхонаси ишчилари Оҳангаронда биноларни бузишга мажбурланмоқда HD

25.07.2018
Тошкент вилоят, Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Maxam – Chirchiq” корхонасининг юздан зиёд ишчиси 13 июлдан буён ҳар куни ўз иши қолиб, Оҳангарон шаҳридаги ободонлаштириш ишларига сафарбар қилинмоқда. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган ишчиларнинг айтишича, улар Оҳангаронда бузилишга тушган уйларни бузиш билан шуғулланмоқда. Жазирама иссиқда уй бузишга мажбурланаётган ишчилар, улар ҳатто ичимлик сув билан таъминланмаётганини айтмоқда. Корхона маъмурияти ишчиларнинг Оҳангаронга сафарбар этилаётганини тасдиқлади, лекин буни изоҳлаб беришдан ўзини олиб қочди. Чирчиқ шаҳридаги “Ўзкимёсаноат” компаниясига қарашли “Maxam – Chirchiq” акциядорлик компаниясининг юздан ортиқ ишчиси ҳар куни Оҳангарон шаҳрига мажбуран уй бузиш учун сафарбар этилаётгани ҳақида, ана шу корхонанинг ишчилари Озодликка хабар берди. Озодлик суҳбатлашган корхона ишчиларидан бирининг айтишича, ҳар куни йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари назоратисиз завод олдидаги майдончадан 120 киши автобусларда олиб кетилади: “Ҳар куни учта автобусда олиб кетилади. Автобуслар кичкина, тиқилинч, 82 километрга бир ярим соат йўл юрамиз. Одамларнинг ярми тик кетади. Автобуслар эрталаб соат 7 да заводдан жўнайди. Соат 8.40 дан иш бошлаймиз. Бир соат тушлик, кейин то автобуслар келгунча, соат 7 ларгача яна ишлаймиз”, - дейди корхона ишчиси.

Похожие видео

Показать еще