Самарада 1 ой олдин заҳарланган ўзбекларнинг 58 нафари оғир аҳволда касалхонада қолмоқда HD

14.08.2019
Қарийб бир ой муқаддам заҳарланган 69 ўзбек муҳожиридан 58 нафари Россиянинг Самара ва Тольятти шаҳар шифохоналарида ўта оғир аҳволда қолмоқда. Касалхонада қолаётганлар орасида 4 яшар бола ҳам бор. Тольятти шаҳар шифохонаси бош врачи ўзбек ишчилари қишлоқ хўжалигида ишлатилувчи Зоокумарин препаратидан заҳарланганини маълум қилди. Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консули барча зарурий ёрдам кўрсатилаётганини билдирди, бироқ шифохона маъмуриятига кўра, заҳарланган ўзбекистонлик мигрантлар моддий ёрдамга муҳтож. 13 август куни Самарада ишлаётган меҳнат муҳожирларидан бири бундан бир ойча олдин иш жойида заҳарланган 69 кишидан 58 нафарининг аҳволи оғир қолаётганини Озодликка билдирди. Ўзи ҳам заҳарланиб, тузалиб чиққанини Озодликка гапирган хоразмлик йигит, фожиа нимадан бошланганини айтиб берди: - Биз “Кошелевский посад” ширкатининг олма боғида ишлаймиз боғбон бўлиб. Ер юмшатамиз, смородина терамиз, олма теряпмиз ҳозир. Овқатданми, нимадандир заҳарландик – 15 август куни 1 ой бўлади. Оғзимиздан, сийдигимиздан қон келди. Заҳарланган 69 нафар ишчининг ҳаммаси Хоразм вилоятининг Ҳонқа туманидан.

Похожие видео

Показать еще