Тожикистон президентидан Рамазон ойига оид янги фатво! HD

24.05.2019
Тожикистон раҳбари мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади Тожикистон раҳбари қишлоқ хўжалик ходимларига мурожаат қилиб, 6 май куни кириб келган Рамазон ойида тутадиган рўзаларини бир ойга кечиктиришни тавсия қилди. Рамазон кириб келиши муносабати билан телемурожаат қилган Имомали Раҳмон мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи бу йил иссиқ вақтга тўғри келганини таъкидлади. «Далада ишловчи ва бошқа оғир ишлар билан шуғулланувчи одамлар рўза тутишлари билан бир қатор қийинчиликлар билан тўқнаш келишлари мумкин ва ҳатто соғлиқларига зиён етиши мумкин», -дея таъкидлади Тожикистон раҳбари. Унинг сўзларига қараганда, деққонларнинг пешона тери билан етиштирилган ҳосил ўз вақтида йиғиштириб олинмаса, у ҳолда назарда тутилмаганган муаммоларни, масалан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи ошиши ва ҳатто очарчиликни келтириб чиқариши мумкин экан. «Мусулмон уламмоларнинг асарларида оғир меҳнат билан шуғулланувчи одамлар, жумладан деҳқонлар ва ишчилар рўза тутмасликлари мумкинлиги таъкидланади. Бу инсонлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда рўза тутиб беришлари мумкин. Шу ўринда муқаддас Қурьоннинг «Нисо» сурасида: «Ўзларингизни қийнаманг. Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон ва раҳмлидир» дейилган”, - дея Раҳмондан ихтибос келтиради ТР президенти матбуот хизмати. Президент Имомали Раҳмон диндорларни кириб келган Рамазон ойи билан табриклар экан, мусулмонлар учун муқаддас бўлган ойда бозорлардаги нарҳларнинг кўтарилиб кетишини танқид қилди. Имомали Рахмон ўз нутқи билан ўз халқини очарчиликка йўл қўймаслиги учун бош қотираётгандай кўрсатди, зеъро халқ маъданларга бой давлат экани ва биргина маъданлар орқали остонаси тиллодан бўлиши керак бўлган хақида гапириб ўтирмоқчи эмасмиз. Рамазон ойида деҳқонларга ғамхўрлиги учун бир ойга кечиктиршидаги ғамхўрлик ҳам деҳқонларига ғамхўрлигиданми, йўқми? Бунга ҳам тўхталмоқчи эмасмиз. Асрлар давомида куфр Ислом дийнига зарар етказиш ва инсонларни бу одил диндан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Имомали Раҳмон эса, куфр куклаларининг энг ташаббускор ўйинчиларидан биридир. Лекин бироз соддароқ, юзига маска тақишни унутиб қўяди. Унинг фармонлари ижросидан куфрнинг Ислом дийнига мусулмонларга қандай ҳийлани амалга оширмоқчи бўлаётганини пайқашимизга ёрдам беради. Зеъро Рамазон ойи ўз фазилатлари билан бошқа ойлардан ажралиб туради. Рамазон ойида рўза тутишнинг савоби, бошқа ойларда рўза тутганнинг савобига тенг бўлмайди. Рўза тутишлик, Рамазон ойида фарз қилинди. Куфрнинг Муқаддас Рамазон ойининг моҳятидан ва унинг Раҳмат ва Мағфират ойи эканлигидан ва ойларнинг ичида улуғ ой эканлигини , мусулмонлар бу ойга қанчалик ошиқиб кутишларини билган ҳолда, бизларни бу ойнинг моҳиятидан узоқлаштириш учун, шундай фатволарни чиқармоқда. Бунинг ҳийла эканига далил қилиб эса, Казан шаҳри “Бишбалта” масжиди имоми Шавкат Абубакировнинг сўзларини келитирамиз; “Кучли меҳнат билан машғул бўлганлар ёки иши жиддий хавф туғдирадиган ва одамлар ҳаёти уларга боғлиқ бўлган шахслар м

Похожие видео