Тошкентдаги Crafers шоколад фабрикаси ишчилари 12 соатлаб ишлатилмоқда HD

19.01.2019
Тошкентдаги Crafers қандолат фабрикаси ишчиси бир гуруҳ ишчилар номидан Ўзбекистон Меҳнат кодексида белгиланган 8 соат ўрнига 12 соатлаб ишлатилаëтганидан Озодликка шикоят қилди. Қандолат фабрикаси вакили ишчилар белгилаб қўйилган вақт меъёридан ортиқча ишлатилаётганини тан олди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси мулозимига кўра¸ Crafers қандолат фабрикаси ишчилари касаба уюшмасига аъзо бўлмагани боис, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкони чекланган. Озодлик суҳбатлашган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мулозими “Ўзбекистон ҳудудида ҳодим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслигини” таъкидлади. 12 соат тик оëқда. Ҳожат 3 дақиқадан ошмасин Озодликка шикоят қилган ва исми эфирда айтилмаслигини истаган қандолат фабрикаси ишчиси кунига 12 соатдан тик оëқда туриб ишлаëтганлигини айтаркан, бундай деди: - 12 соат тик оёқда туриб ишлаяпман. Тушлик учун 15 дақиқа¸ кечроқ бирор нарса тамадди қилишга 10 дақиқа ажратилган. Бир кунда фақат икки марта 3 дақиқа ҳожатхонага киришга изн бор. Бу регламентни қўриқлов химати ходимлари текшириб юради. Чарчадик десак, "ëқмаса катта кўча, мингтаси ишга кираман деб турибди" деб айтди.

Похожие видео