Uzbek "УзГазОйл"да савдо йўқлиги боис 500 киши ишдан бўшатилди HD
Ширкат раҳбариятининг кўп сондаги ишчиларни қисқа муддатда асоссиз бўшатаëтгани ҳақидаги иддаони "УзГазОйл" бошқарувига яқин шахс Озодлик радиоси билан суҳбатда исмини айтилмаслик шарти билан гапирди: - "УзГазОйл"нинг 500 ходими март ойида ишдан бўшатилди. Улар асосан сервис ходимларидир. Яна камида 100 кишини ишдан бўшатиш режаланган. Сабаби бензин кам. Бензин кам бўлганидан кейин уни сотадиган АËҚШларда кирим бўлмаяпти. Фойда келтирмайдиган АËҚШларда қисқартириш кетмоқда. Мана шунақа давом этаверади энди қисқартириш. Бундан олдин юздан ошиқ ходимни атайлаб тиббий кўрикдан ўтказиб, "касалсан" деб, ишдан бўшатишди, - деди "УзГазОйл" бошқарувига яқин шахс Озодлик радиоси билан суҳбатда. Суҳбатдошга кўра, қисқартиришга бензин нархининг ошиб, савдо айланмаси тушиб кетгани сабаб бўлган. - Ўзини ўзи оқламаяпти. Савдо тушиб кетган. Кирим йўқ. АËҚШ ишчиларига берилаëтган ойликни кўтармаяпти сотилган бензин. Ëзларга бориб яна 400 кишини бўшатиб юбориш режаланган, - дейди Озодлик манбаси. "УзГазОйл" бошқарувига яқин шахс иддаосича¸ ишдан асосан савдо кам бўлган АËҚШлардаги таниш-билиши йўқ ишчилар бўшатилмоқда. Аввалроқ бу ходимларнинг пора эвазига бошқа ишга ёллангани иддао қилинган эди.