Uzbek "УзГазОйл" касал деб, 47 кишини ишдан бўшатмоқда HD

09.08.2013
"УзГазОйл" ширкатида махсус тиббий кўриклар ўтказилиб, ўнлаб АËҚШлардаги сервис ходимлари ишдан бўшатилиб¸ уларнинг ўрнига пора эвазига бошқа ишчилар ёлланаётгани иддао қилинмоқда. Ширкат раҳбариятининг ишчиларни асоссиз бўшатаëтгани ҳақидаги бу иддаони "УзГазОйл" бошқарувига яқин шахс, Озодлик радиоси билан суҳбатда, исмини айтилмаслик шарти билан гапирди: - "УзГазОйл"нинг 47 ходими душанба куни ишдан бўшатилди. Улар асосан сервис ходимларидир. Уларни атайлаб тиббий кўрикдан ўтказиб, касалсан деб ишдан бўшатишди. Тиббий кўрик врачлари мустақил эмас. Улар раҳбарлар нима деса шуни қилишяпти. Бундан бир неча кун олдин бу 47 нафар ходим кадрлар бўлимига чақирилиб, қўпол муомала қилинди. Ҳайит арафасида шунча ишчи ишсиз қоляпти. Улар ноҳақ ишдан бўшатилган. Уларнинг бўшаб қолган ўрнини кадрлар бўлими сотмоқда,- дея иддао қилди "УзГазОйл" бошқарувига яқин шахс Озодлик радиоси билан суҳбатда. Озодлик мухбири "УзГазОйл"дан ишдан бўшатилган 30 яшар тошкентлик йигит билан ҳам суҳбатлашди. "УзГазОйл" бензин қуйиш шохобчаларидан бирида ишлаган ва саломатлиги ëмон¸ дея ишдан бўшатилган бу йигит ўз исм-шарифи ва манзилини аниқ айтган ҳолда Озодликка ишдан бўшатиш тафсилотларини гапириб берди.

Похожие видео