Тошкент вилоятида фермерлар экинини бузиб, пахта экишга мажбурланяпти HD
Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидаги фермерларнинг униб турган буғдой, картошка, ловияси ҳайдаб ташланди. Янгийўл туманида сабзавотчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари пахта етиштириш шартномасини имзолашга мажбурланмоқда. Вилоят прокурори Салом Самадовнинг қўшимча пахта эктириш буйруғига туман ҳокимлари ҳам қарши чиқолмаётгани ҳақида, фермерлар, ҳокимлик мулозими Озодликка айтди. Ўзбекистон президенти қарори билан пахта етиштириш режаси ва унинг харид нархини белгилаш амалиёти бекор қилинган бўлса-да, маҳаллий мулозимлар бу амалиётни “юқорининг буйруғи” деб атамоқда. Оққўрғон туман ҳокими ўринбосари буғдойзорлар бузиб ташланганини тасдиқлади, лекин у фермерларни "ошиқча буғдой экканликда" айблади.