Ҳибсга олинган МХХ полковнигининг оилавий бизнесида текшириш бошланди HD

03.03.2018
Қатор оғир жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинган МХХ Тергов бошқармаси собиқ терговчиси¸ полковник Нодир Тўрақуловнинг отаси Дилмурод Тўрақуловга қарашли “Пойтуғ газ тўлдириш корхонаси” (ГНЕЗ)да текшириш бошланди. Андижон вилоятининг Избоскан туманида жойлашган “Пойтуғ газ тўлдириш корхонаси”нинг исми сир қолишини сўраган ишчиси Озодликка “Ўзбекнефтгаз” миллий ҳолдинги ва республика Бош прокуратураси ходимларидан иборат махсус текширувчилар гуруҳи 26 февралдан корхонани текширишни бошлаганини хабар қилди. “Текширувчилар келганда Дилмурод ака Андижонда йўқ эди, у ўғли Нодирнинг иши билан Тошкентга кетган эди. Текширувчилар уни чақиртирмади ва барча бухгалтерлик ҳужжатларини олишга киришди. Бегона одамларнинг кириши тақиқланган. Корхона уч кун кундан буён ишламаяпти. Аҳолига газ баллонлари бериш тўхтатилди. Баллон ҳам қабул қилмаяпти. Сўнгги беш йилдаги барча ҳужжатлар кўтарилган, текширув қаттиқ бўлаяпти”, деди 28 февраль куни Озодлик суҳбатлашган корхона ишчиларидан бири. “Пойтуғ газ тўлдириш корхонаси”нинг исми сир қолишини сўраган бошқа ишчиси 1 март куни Озодликка 28 февраль кунги текширувчилар барча ҳужжатларни ўзлари билан бирга Тошкентга олиб кетганини маълум қилди. Бу ишчининг айтишича¸ терговчилар корхонани муҳрламаган ва улар кетиши билан корхона яна ишини давом эттиришга киришган.

Похожие видео