Каримов даврида тақиқланган “Акахон” фильми Мирзиëев даврида намойиш қилинди HD

05.07.2018
Июль ойидан бошлаб Ўзбекистон кинотеатрларида "Ёшлар ижодий тажриба" студиясида суратга олинган “Акахон” (яна бир номи "Рўё" ) бадиий фильми намойиши бошланди. Таниқли прозаик ва собиқ давлат мулозими Мурод Муҳаммад Дўст сценарийси асосида суратга олинган бу фильм тақиққа учраб¸ 5 йилдан бери токчада қолаëтган эди. Сценарий муаллифи¸ таниқли ëзувчи Мурод Муҳаммад Дўст Озодлик мухбири билан ëзишувда: “Сценарий шаклида ёзилган нарса. Беш йил токчада ётди. Шу қуда тараф (МХХ назарда тутилмоқда - таҳр.) бекитиб қўйган эди. Уларниям кино тақдимотига таклиф қилдик”,дея билдирди. Адолатсиз жамият учун яралган ëлғон Фильм режиссери Мирмақсуд Охуновнинг Озодликка 3 июль куни айтишича¸ бу асар “ўз ëлғонига асир бўлган одам ҳақида” ҳикоя қилади: - Фильм ўз ишларини юритиш учун аслида йўқ бўлган “Акахон”ни тўқиб чиқарган ва бу фейк “Акахон” соясида иш битирган ўзбек тадбиркори ҳақида¸ деган суҳбатдошга кўра¸ кино қаҳрамони oхир-оқибат ўзи тўқиган ёлғонининг соясига айланиб қолади. Фильмнинг иккинчи режиссери Аҳмад Ўнарбоев Озодлик билан суҳбатда асосий ролларни ижро қилган Фахриддин Шамсиматов, Фарҳод Абдуллаев, Муҳаммадсоли Юсупов, Нигора Каримбоева каби актёрлар маҳорати кино муваффақиятини таъминлаганини айтади: - Алишер Навоий номидаги киносаройда илк мартаба 27 июнь куни зиëлилар учун закритий показ қилдик. Мурод Муҳаммад Дўстга хос бўлган Эзоп тили ва кинояни томошабин тушунди¸ деб ўйлайман. Фильмнинг таъсирли чиқишида уни суратга олган оператор Музаффар Юсуповнинг ҳам роли катта бўлди¸ дейди бу суҳбатдош.

Похожие видео