Каримовнинг ҳайкали қанчага тушади? HD

09.12.2016
Марҳум президент Ислом Каримов ҳайкалини яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинди. Бундан олдин Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашув пайтида Каримовга ҳайкал қўйиш ташаббуси билан чиққан эди. Озодлик манбаларининг айтишича¸ Ислом Каримов ҳайкалини яратиш борасидаги қарор ортидан Ўзбекистон Бадиий академиясида халқаро танловни ташкил қилиш бўйича комиссия иш бошлаган. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳайкалтарошнинг Озодликка айтишича, Каримовнинг бронзадан қуйиладиган монументини яратиш учун камида ярим миллион АҚШ доллари лозим. Ислом Каримов номини абадийлаштириш бўйича қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Каримов даврида ишдан ҳайдалиб, Мирзиëев даврида қайтарилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Абдулла Арипов зиммасига юклатилди.

Похожие видео