Панжаралари олиб ташланган Оқсаройга Каримов ҳайкали ўрнатилмоқда HD
Ўзбекистон Xалқ рассоми¸ ҳайкалтарош Илҳом Жабборов Тошкент¸ Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ўрнатиладиган учта ҳайкални монументал ўлчамда ясаб бўлди. Озодликка бу ҳақда маълум қилган Жабборов устахонасида ишлаëтган ҳайкалтарошнинг айтишича¸ икки ҳайкал Каримовни тик турган ҳолатда акс эттирса¸ яна бир ҳайкал фақат бюстдан иборат. Ўзбекистонлик санъатшунос Акмал Ризаевнинг Озодликка маълум қилишича¸ ҳайкаллардан бири август охирида музей сифатида иш бошлайдиган Оқсарой биноси олдига ўрнатилади. Ризаевнинг айтишича¸ сешанба куни Оқсарой қаршисидаги кўп қаватли уйларни тўсиб турувчи катта баннер ва темир панжаралар олиб ташланган: - Оқсаройни 25 йилдан бери халқдан тўсиб турган улкан панно демонтаж қилинди. Йўғонлиги билакдек келадиган қуйма панжаралр олиб ташланди. Энди бу саҳнга чим ëтқизилиб, Каримовнинг ҳайкали ўрнатилиши учун сўнгги ишлар кетмоқда¸ деди 15 август куни Озодлик мухбири суҳбатлашган санъатшунос.
Похожие видео
Показать еще