Экспертлар: ЕОИИга кириш Россия таркибига кириш деганидир HD
Эшиттиришда қатнашган Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов «Россия манфаатларига мойил президент Мирзиëев Ўзбекистонни ҳалокатга элтмоқда» дея фикр билдирди. Чехиядаги Боҳемия универститети ўқитувчиси, Иқтисодиёт фанлари доктори Холназар Омонов эса¸ Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиши ортидан Россиянинг тўлиқ назоратига ўтишидан ҳавотир билдирди. Олимга кўра¸ Ўзбекистон мустақиллигини том маънода хавф остига қолдирадиган бу ташкилотга киришни ëқлаëтган «эксперт»лар номи тарихга қора харфлар билан ëзилaди. Ўзбекистон Иқтисодиëт вазирлигида узоқ йиллар ишлаган иқтисодчи Саодат Қосимова Ўзбекистон ЕОИИга кирадиган бўлса, ўз қоидаларини иттифоқ стандартлари билан мувофиқлаштириши ортидан катта имкониятларга эга бўлишини таъкидлади. Суҳбатдошга кўра¸ Сингапур ва Эрон каби улкан иқтисодга эга давлатлар интилаëтгтан бу иттифоқ сиëсий эмас¸ балки иқтисодий уюшма холос. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш оқубатлари ҳақида мақола ëзган журналист Бобомурод Абдуллаев иқтисодчи Саодат Қосимова фикрларини шубҳа остига олди: - Иттифоққа кирган Қирғизистон ва Арманистоннинг оҳирги йиллардаги макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиб, мен ҳам: “Бу Иттифоққа кириб бўлмайди” – деган фикрга келганман. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов бу иттифоққа тиш-тирноғи билан қарши бўлган. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов 2019 йилнинг декабрида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маълум қилгани ҳақида ўз Телеграм-каналида ёзган эди. 2019 йилнинг октябри бошида Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев расмий Тошкент ЕОИИга қўшилиш эҳтимолини кўриб чиқаётгани, якуний қарорга ҳали келинмаганини айтганди.