Россия Тожикистонни ЕОИИга аъзо қилиш учун унга босим ўтказмоқда
Янгилик: Душанбе шаҳрида нотижорат ташкилотлар вакиллиги бўлган Тожикистон Республикасидаги “Евроосиё илмий-тадқиқот институти”нинг ривожланиш фонди томонидан ташкил қилинган “ЕОИИда Марказий Осиё давлатларининг интеграцияси: воқеъликлар ва истиқболлар”мавзусида юмалоқ стол атрофида суҳбат бўлиб ўтди. Бу тадбир Тожикистон Республикасидаги Россия Федерацияси элчихонасининг қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилди. Б у ҳақда 2016 йил 22 ноябрда “Ховар”МА хабар берди. Юмалоқ стол атрофида Душанбега вакил қилинган мутахассислар ва ЕОИИга аъзо давлатлар элчихоналари вакиллари ҳамда давлат органлари ходимлари, нодавлат ташкилотлар ва ишбилармонлар доиралари вакиллари уюшдилар. Изоҳ: Ушбу йилнинг охирларида Тожикистоннинг ЕОИИга кириш учун ариза беришлиги олдиндан кутилган эди. Бу ҳақда ёз фаслининг бошларида РФ Давлат думасининг депутати Леонид Слуцкий умид ва ишонч билан шундай деган эди: “Ўйлайман-ки, янаги йилга Душанбе ўз истагини баён қилади. Чунки Тожикистон МДҲ даги бошқа давлатлардан кўра бу нарсага кўпроқ интилаётган давлатдир”. Лекин бу нарса юз бермади. Шундан сўнг Россия Тожикистонни ЕОИИга аъзо қилиш учун рағбатлантириш йўлига ўтди. http://www.najot.info/ https://www.facebook.com/najot.info/ https://vk.com/id346445835 http://ok.ru/profile/569184336458
Похожие видео
Показать еще