Мирзиёев қудасининг ўғли футбол ҳакамлари ва мураббийларга босим ўтказмоқда HD

30.05.2018
Озодлик сўнгги икки ҳафта давомида ўтказган текширувлари натижасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги икки турида мамлакат президенти оиласига яқин тадбиркор, назоратчилар ва мураббийларга босимлар ўтказганини аниқлади. Қўқонлик ишбилармон, президент Шавкат Мириёевнинг кенжа куёви Отабек Умаровнинг укаси, 32 яшар Ойбек Умаровнинг “Қўқон-1912” футбол жамоасига алоқасининг мақомини Озодлик ҳозирча аниқлай олгани йўқ. Бироқ, унинг "Қўқон-1912" иштирок этган сўнгги икки ўйин давомида ўзини тутиши оддий футбол ишқибозиникидан кескин фарқ қилишини кўрсатганини айтмоқда Озодлик суҳбатдошлари. Озодлик бундай хулосага бир-биридан мустақил ўнга яқин гувоҳлар: футбол клублари аъзолари, мураббийлар, футбол расмийлари ва мухлислари билан бўлган батафсил суҳбатлардан сўнг келди. Суперлига жадвалида 8- ўринда бораётган “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида 22-май куни "Бухоро" жамоасига 1:2, 26-май куни эса, "Қизилқум" жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Озодлик суҳбатдошлари мазкур учрашувлар пайтида юз берган воқеаларни деярли бир хил тасвирлашди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан исмлари сир қолишини сўраган суҳбатдошларга кўра, мазкур ўйинлар пайтида ва улардан сўнг Ойбек Умаров ҳакамлар, комиссарлар ва мураббийларни ҳақоратлаган, уларга очиқча босим ўтказган ва уларни “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятида айблаган.

Похожие видео

Показать еще