Мирзиёев тасдиқлаган "5 йиллик план"да сўм конвертацияси масаласи ҳам бор HD
Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан иккита ҳужжатни тасдиқлади. Бу икки ҳужжатдан биринчиси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ”дир. “Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” эса, Президент фармони билан тасдиқланган иккинчи ҳужжат. Ф а р м о н м а з м у н и Ўзи яхшийдию лекин... 7 февралда имзоланган фармон муқаддимасида “мустақиллик йилларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани” эътироф этилади ва айни пайтда мамлакатни “ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш тақозо” этилаётгани айтилади. “Аҳоли” ва “тадбиркорлар” фармоннинг калит сўзлари Ҳар ҳолда, Президент фармонининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни тасдиқлашга доир 1- банди бундай бошланган: “1. Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш...”