«Нархоз» да кенг кўламли «тозалаш» ўтказилмоқда. Ходиевдан келтирилган зарарни қоплаш сўралди HD

16.12.2019
Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги (ТДИУ) коррупция ҳолатлари бўйича ДХХ ва прокуратура органлари 5 ноябрдан бери тафтиш ўтказмоқда. Тафтиш давом этар экан¸ 6 декабрь куни университет профессор ва ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш бошланди. Аттестация давомида 5 ноябрь куни ишдан олиниб¸ жиноят иши фигурантига айланган собиқ ректор Баҳодир Ходиевга яқин саналган кадрларнинг ишдан олингани иддао қилинмоқда. Бу ҳақда Озодликка бир-биридан мустақил равишда Олий таълим вазирлиги¸ ТДИУ ва тафтиш тафсилотларидан билвосита хабардор мулозимлар хабар берди. Аттестация комиссиясига яқин ходимлардан бирининг Озодликка билдиришича¸ комиссия «Ходиев асос солган тармоқ аъзоларини» олий таълим тизимидан узоқлаштиришга уринмоқда. ТДИУ иккинчи биносининг биринчи қавати Мажлислар залида Ўзбекистон президентининг ПҚ-4391 сонли қарори ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1063-сонли буйруғи асосида жорий йилнинг 6 декабридан ишлаëтган комиссия фаолиятига оид ҳужжатлар тўплами Озодликда мавжуд.

Похожие видео