Адвокат Тошкентга юриш бошлагани учун қамалган Маҳмуд Ражаб билан учраша олмади HD

28.09.2019
Хоразмлик журналист ва шоир Маҳмуд Ражабни бундан 5 ой олдин очилган жиноят иши бўйича ҳимоя қилиш учун Урганчга борган адвокат у билан учраша олмади. ИИБ ходимлари адвокатга Маҳмуд Ражаб "адвокатдан воз кечган"и ҳақида айтишган. Сўнгги маълумотга кўра, унга очилган жиноят иши Хоразм вилоят ички ишлар бошқармасидан шу вилоят прокуратурасига ўтказилган. Яқин кунларда айблов хулосаси эълон қилиниши кутилмоқда. Маҳмуд Ражаб Туркиядан мухолифатчи шоир Муҳаммад Солиҳ китобларини Ўзбекистонга олиб келгани учун контрабандада айбланиб, 5 ойдан бери терговга қатнаётганди. Хоразмда "топа олмагани адолатни излаб" 22 сентябрда Гурландан Тошкентга пиëда йўлга чиққан Маҳмуд Ражаб ва унинг норозилик юришини Фейсбукда жонли ëритган блогер Шабнам Оллашукурова ҳозирда 10 суткалик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Похожие видео