Ўзбекистон Олий мажлисида тергов: Бош ҳисобчи ҳибсга олинди HD
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ўтган йили МХХ тарафидан бошланган молиявий тафтиш ортидан Сенатда Бош бухгалтер бўлиб ишлаган Муҳаббат Юсупова катта миқдорда пул-валюта маблағларини ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган. Озодлик радиосининг ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбаларининг тасдиқлашича, МХХ ва прокуратура тергов гуруҳи шу кунларда ҳам тафтишни давом эттираётир.