Боласини 35 минг рублга сотган аёл судланмоқда HD
Самарада ўз боласини 35 минг рублга пуллаган 17 ёшли аёл суд маҳкамасига тортилди. Полициячиларга бу пулни у сохта Россия паспортини сотиб олишга сарфлашини айтган. 2012 йилнинг 13 августида Самарада ўзининг 4 ойлик қизчасини сотаётганида полиция ходимлари томонидан ҳибс этилган 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси иши жиноий судда кўриб чиқилади. Россия Тергов қўмитасининг Приволжск бошқармаси бошлиғи муовини Дмитрий Захаровнинг Озодликка маълум қилишича, полиция Самарада бир аёлнинг ўз фарзандини сотишга уринаётгани тўғрисидаги маълумот олиниши билан махсус операция тайёрлаган. - Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ўз боласини 35 минг рублга сотаётгани тўғрисида хабар олдик. Бу пулга у сохта Россия паспортини сотиб олмоқчи бўлган экан. Жиноят тўғрисида хабарни олгач, тегишли махфий идоралар ёрдамида махсус операция тайёрланди, унда Ички ишлар органлари ходими харидор сифатида иштирок этди. Қўлга олинганида бу аёл 17 ёшда, яъни вояга етмаган бўлган. Шунга қарамасдан, бу жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилиши аниқ. Куни кеча тергов ўз якунига етди ва биз ишни судга оширдик, деди тергов қўмитаси расмийси Дмитрий Захаров.
Похожие видео
Показать еще