Газ йўқлиги сабабли Жиззах цемент заводи ишчилари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилди HD

11.02.2020
Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган цемент заводи ишчи-ходимларидан 80 фоизи ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарилди. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати тасарруфидаги мазкур завод ишчиларидан бири Озодликка 24 январдан бери 500 дан ортиқ одамнинг ишсиз ўтирганини айтади. Завод директори Исматулла Абдуллаев мазкур хабарни тасдиқлаб, завод газ йўқлиги сабабли бир неча кун тўхтаб қолганини айтди. Унга кўра, ҳозирги кунга келиб газ берилган ва завод ишчиларининг асосий қисми ишга қайтган. Бироқ яна 70дан ортиқроқ одам ҳақ тўланмайдиган таътилда қолмоқда. Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги цемент заводи ишчиларидан бирининг Озодликка айтишича, 24 январь куни ишчиларнинг асосий қисми мажбурий равишда ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқариб юборилган. “Орамизда оилавий шароити оғир ва кўп болали одамлар бор. Газ таъминоти узиб қўйилди, деган баҳона билан бизларни ҳақ тўланмайдиган таътилга мажбуран чиқариб юборишди. “Тирикчилигимиз нима бўлади, болаларимиз нима ейди”, деб сўрасак, “Бу бизнинг муаммоимиз эмас”, деб елка қисишди”. Бошқа бир ишчи эса: “Завод раҳбариятининг айтишича, корхоналарга газ беришни тўхтатиб, аҳолига газ етказиб бериш ҳақида Бош вазир буйруқ берганмиш. Бош вазирнинг буйруғи оддий ишчиларнинг бошига таёқ бўлиб тушишини билмаган эканмиз. Ойлик бўлмаса оилаларимизни қандай боқамиз?” деб савол қўйди. Шахси очиқланиши истамаган ишчилар иддаосича¸ айни кунда 538 нафар одам ишсиз¸ маошсиз ўтирибди. Завод директори Исматулла Абдуллаев мазкур хабарни тасдиқлаб, завод газ йўқлиги сабабли бир неча кун тўхтаб қолганини айтди. Айни пайтда директор¸ ҳозирги кунга келиб газ берилгани ва завод ишчиларининг асосий қисми ишга қайтганини таъкидлади.

Похожие видео