Калтакланган бойсунлик ички ишлар ходимларини зўравонликда айбламоқда HD
Бойсун туманилик 45 яшар Эркин Абдураҳмонов ички ишлар ходимлари томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Бойсун туман шифохонасида қолаётганини билдирди. Ҳодиса юз берган маҳалла участка нозирининг Озодликка билдиришича, бу Абдураҳмонов билан боғлиқ воқеа юзасидан прокуратура текширув ишларини бошлаб юборган. Айни пайтда, Бойсун тумани Ички ишлар бўлимида бу масалада маълумотга эга эмасликлари ва ҳеч кимдан калтаклангани тўғрисида арзиза келиб тушмаганини билдиришди. Сурхондарё вилоят, Бойсун туман, Тўда маҳалла фуқаролар йиғинидан Озодликка мурожаат қилган шахс 3 август куни маҳалладоши Миллий Гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан қаттиқ калтаклангани ва шифохонага ётқизилганини иддао қилди: - 3 август, соат 23-30 лар атрофида Бойсун туман ИИБ ЙПХ ходими Қ.Ж.нинг Туда МФЙ фуқаролари билан келишмовчилиги келиб чиқиб, ушбу махалла фуқароси, 1974 йилда туғилган Абдураҳмонов Эркин Раҳмоновичга Миллий Гвардия ва туман ИИБ ходимлари жиддий жароҳат етказган. Хусусан, Абдураҳмоновнинг кўз тўқималари жароҳатланган, шунингдек, 10-чи қовурғасини синдиришган" дея иддао қилди исмини очиқламасликни сўраган суҳбатдош. Тўда маҳалласи вакили Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Бойсун тумани янги тартибга кўра 4 секторга ажратилгани ва Тўда маҳалласи туман прокурори назоратига тушган секторга киритилганини билдирди. У шу боис "прокуратура ва милиция келишилган ҳолда Эркин Абдураҳмоновнинг ички ишлар ходимлари томонидан беаёв калтакланганини яширишга уринмоқда" дея иддао қилди.
Похожие видео
Показать еще