Машинани қувлаб одамларга тан жароҳати етказган милиционер тергов қилинмоқда HD

28.01.2015
Ўз хизмат машинасида бошқа автомашинани қувлаган йўл-патрул хизмати ходими авария содир бўлишига сабаб бўлганлик ва одамларга тан жароҳати етказганликда айбланиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси тарафидан тергов қилинмоқда. Ўзбекистонда ички ишлар ходимлариниинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани оқибатида ҳалокатли ҳодисалар кўплаб учраб туради. Трассада кетаëтган автомашинани ўз хизмат машинасида қувлаган йўл-патрул хизмати ходими авария содир бўлишига сабаб бўлганлик ва одамларга тан жароҳати етказганликда айбланиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокуратураси тарафидан тергов қилинмоқда. Озодликнинг Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига кўра¸ 9 январдан 10 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Чилонозор тумани Муқимий кўчасида йўл-патрул хизмати xодими ўз хизмат машинасида бошқа бир автомобилни қувлаган. Манбага кўра¸ қувланаëтган автомобил аварияга учраб бир неча кишига тан жароҳати етган.

Похожие видео