Ўзбекистон доллардан воз кечиши керакми? - BBC Uzbek HD
Россия келгуси йил ўзининг Миллий фаровонлик жамғармасидаги АҚШ доллари улушини кескин қисқартиришни режаламоқда. Доллардан воз кечиш ғояси ўтган ҳафта ШҲТ бош вазирларининг Тошкентдаги мажлисида ҳам янграган. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бу борада амалий қадамларни қўйиш фурсати етганини айтган. Унинг сўзларига кўра, ШҲТга аъзо давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам ҳамкорлар билан ўз миллий валютасида савдо қилиши мумкин. Россия бундан аввал рублни Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасида минтақавий валютага айлантириш ғоясини ҳам илгари сурганди. Хўш, Ўзбекистон доллардан воз кечиши керакми?
Похожие видео
Показать еще