Uzbek Санъаткор одобcиз бўляптими ёки мухлис? HD

09.01.2013
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг ўз мухлисларига муносабати ҳақида Интернет сайтларида чоп этилган фикрлари баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баҳс майдони дастурининг навбатдаги сони санъаткор ва мухлиснинг бир-бирига нисбатан одоби қандай бўлиши керак, деган мавзуда бўлади. Озодбек Назарбековнинг "тингловчилар жонли ижро билан фонограмманинг фарқига боришмайди" деб баёнот бергани мухлисларнинг кўнглига оғир ботган бўлса, унинг Самарқанддаги концертда овқат еяётган одамдан қайси қўшиқни айтаётганини сўрагани мухлисларнинг ҳайратига сабаб бўлди: - Энди тамадди қилаётган одам ёнига бориб, нима куйлаяпман қани айтингчи?, дейди Озодбек. У имтиҳон олишга келмаганку? Одамларни изза қилиш шартмиди?! "Манаман деган халқ артистлари ҳам элга ҳурматсизлиги учун энди олқиш соғиниб уйда ўтирибдику, пашша ҳайдаб? Нега хонандалар қанча эъзоз кўргани сайин ҳаволаниб кетади? Тўғри улар машҳур. Бу оддий одамлар қалбига озор беришга ҳуқуқ дегани эмаску? Биз қарсак чалмасак, фалон пулга чипта харид қилиб томошабин бўлмасак, улар кимларга концерт бермоқчи?, деб ёзади мухлислардан бири Шов Шув сайтида.

Похожие видео

Показать еще