Ислом ва дунё: Шукр, ҳаммаси мусулмон бўлишди - BBC Uzbek
Ислом ва дунё: Шукр, ҳаммаси мусулмон бўлишди – бу 15 ёшида Ислом динини қабул қилган насроний қаҳрамонимизнинг сўзлари. Дунёнинг бу бурчагида эса, азоннинг товушини эшитиш хаёлингизга ҳам келмаган бўлиши мумкин. Аммо бу бор гап. Испаниялик мусулмонлар бор-йўғи йигирма йилча бурун Чиапага кириб боришган, у ерда Ислом динини ёя бошлашган. Чиапа Лотин Америкасида жойлашган Мексиканинг жанубий штатларидан бири бўлади. Орада кечган вақт давомида асосан католик насронийлари истиқомат қилувчи Чиапада Ислом динини қабул қилганлар сони бир неча юзга етган. Улар ўз масжидларини очишган, Ҳайит бўладими ёки бошқа, Ислом динининг барча муқаддас айёмларини байрам қилишга ҳам ўтишган. Дейлик, ҳозир маҳаллий масжидлардан бирининг имоми бўлган қаҳрамонимиз Иброҳим Чечев 15 ёшда мусулмон бўлган. Кейин у бутун оила аъзоларини Ислом динини қабул қилишга даъват этган. Алал-оқибат улар барчасини мусулмон қилган. Бунинг учун “шукр”, дейди у. Видеолавҳамизни кўринг, Мексикада мусулмон бўлиш нима дегани экани билан бир танишинг. Агар, ҳозир дунёнинг асосан насронийлар истиқомат қилувчи давлатида бўлсангиз, у ерда Ислом дини ва мусулмонларнинг аҳволи қандай? Ўз динингизга эътиқод қилиш қанчалик осон? BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: @bbcuzbek
Похожие видео
Показать еще