Ўзбекистон - Россия: Ҳаётини хатарга қўйиб оила боқаётган ўзбек муҳожир - BBC Uzbek HD

23.01.2019
Дилшод Россияда асосан тунда ва ташқарида ишлайди. Иши шу билан ҳам хавфли. Тунда уйқусираб ишлаб бўлмайди, рулда юрамиз, электр токи билан ишлаймиз. Жуда масъулиятли иш. -30 даража совуқларда ташқарида ишлашимизга ҳам тўғри келади, дейди у. Сирдарёлик Дилшод Ҳамидуллаев 8 йилдан буён Москвадаги ташқи реклама корхоналарининг бирида ишлайди. У иши ўзига жуда ёқишини айтади. -30 ёшга кирган бўлсам, ўрганган хунарим, эришган барча нарсаларимнинг ҳаммаси муҳожирлик туфайли, - дейди Дилшод. Муҳожирликкача йигитнинг маълумоти, касби бўлмаган. У коллежни тамомлаб, тирикчилик учун оиласига ёрдам бергани Москвада ишлаётган отаси ва акасининг ёнига отланади. Ҳатто рус тилини ҳам билмас эди. Меҳнаткашлиги ва тиришқоқлигидан бир ишнинг бошини тутиб, мақсадларига ета бошлади. Ҳозирда у ташқи реклама баннерларини ясаш бўйича уста. Дилшодга кўра, бу ерда бир киши бир неча ишни бажаришига тўғри келади. Электр-пайвандчилик, юк ташувчи, ҳайдовчи, баннерларни ясовчи, ўрнатувчи, ҳаммаси бир кишининг зиммасида. - Агар фақат баннер ясаш билан шуғуллансам, шунга яраша иш ҳақи оламан. Ҳамма ишни ўзимиз қилишимизда моддий манфаат бор, - дейди у. Дилшод Ҳамидуллаев билан суҳбатни Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт уюштирган...

Похожие видео