Ўш: девор қулаши оқибатида икки киши вафот этди HD

03.11.2017
Кеча, 2-ноябрь куни Ўш шаҳрида канализация қазиб, 2 киши халок бўлди. Уларни уй бетони босиб қолган. Кундузги соат 12:15да содир бўлган ҳалокат ҳавсизлик қоидаларини сақламаганлиги туфайли бўлди дейишмоқда Фавқулотда ҳолатлар министрлиги. Ўш шаҳри ва Қорасув районининг кесилишидан тумандаги 10 та уй ва ҳусусий клиника биргаликда бир ой аввал канализация тармоғини 4 метр чуқурликда олиб ўтиш ишларини бошлашган эди. бироқ сувнинг босими яхши бўлмагани учун яна ҳам чуқурроқ қазиш ишлари олиб борилган. Иккинчи маротаба канализация қазишда уйнинг ҳолатига дарз кетган. Шунинг учун девори кўчирилиб олинган эди. Бироқ қолиб кетган бетони ишлаётган йигитлар устига қулаб тушган. Фалокат натижасида икки нафар фуқаро вафот этди. Биттаси унчалик чуқурда бўлмагани учун қутқарувчилар тез олиб чиқишди. Аммо ўша ерда ҳалок бўлган экан. Бироқ иккинчиси энг чуқурида бўлгани учун мурдасини олиб чиқиш бир қанча вақтни талаб қилди. Ҳалок бўлганлар Ўш шаҳрининг яшовчилари эди. Иккиси ҳам 32 ёшда бўлган. Булар билан бирга 20 ёшдаги Миробуджон Исламов ҳам бор эди. У қазилаётган ерда тупроқни устига чиқараётган экан. шунинг учун бетон қулаётган вақтда қочиб омон қолган. Оғир жароҳат олмаган. Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг маълумотига кўра, ҳалокатга сув қувурини ўз бошимчалик билан қазиш ва қаздириш сабаб бўлган. Бошқача айтганда қурилиш ҳавфсизлик талаблари сақланмаган. Экология ва техника ҳавфсизлиги хизмати бу иш бўйича тергов ишлари олиб борилмаслигини маълум қилди. Чунки, тегишли орган хусусий шахс ишларига аралаша олмайди.

Похожие видео