Ҳасан Руҳоний: Эрон мамлакатдаги ҳарбий базалари текширилишига изн бермайди HD

31.08.2017
29 август куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШнинг БМТ ядровий назоратчилари Теҳрон ҳарбий базаларига бориши керак, деган талабини рад этди. Бошқа Эрон расмийлари эса Вашингтоннинг бу талабини “хом хаёл” дея таърифлади. Руҳоний БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бундай ташрифга рози бўлмаслигини айтди. “ХАЭА билан алоқалармизни қоидалар белгилайди, АҚШ эмас. ХАЭА бундай тинтув қилиш чақириғига рози бўлмайди, деб ўйлайман. Улар рози бўлган тақдирда ҳам, биз рози бўлмаймиз”, деди президент. Руҳоний, агар АҚШ Эрон ва қудратли давлатлар ўртасида 2015 йил эришилган келишувдан воз кечадиган бўлса, уни ҳамкорлари қўлламаслигини айтди. “Американинг ҳамкори бўлмиш 28 [Европа Иттифоқига аъзо] давлат биз келишув шартларини бажараётганимизни айтиб келади”, деди у.

Похожие видео