Миссионерларнинг Ислом давлатини қулатишдаги роли 2-қисм

28.04.2017
Миссионерлик ва илм-фаннинг Ислом Давлатининг қулашидаги роли Иккинчи мавзу: Миссионерлар ақидамизга зарба бериш учун Халифаликнинг асосий шаҳарларига жойлашиб олдилар Миссионерларнинг биринчи гуруҳлари ҳижрий IV, милодий Х асрдан бошлаб Ислом оламига кириб кела бошладилар. Улар роҳиб ва роҳибалар эдилар, жумладан доминикан ва францисканлар (насроний роҳиблик ордени аъзолари) эдилар. Улар Марокаш, Жазоир, Тунис, Миср ва Шомга шифохоналар ва мактаблар очиш баҳонасида келиб ўрнаша бошладилар. Уларнинг орасидан қуйидагиларни ажратиш мумкин: I. 1 – Католиклар мазҳаби. XVI асрда католиклар Шомга миссионерларни юбора бошладилар. Улар иезуитлар (Исо жамияти) эдилар, улар бошқа насроний мазҳабларга эргашувчиларни католиклар ва маронитлар томонга оғдиришни бошладилар, шунингдек иезуитлар улар билан Рим ўртасида алоқа ўрнатишга ҳаракат қилар эдилар. Улар фақат 1736 йилга келиб ўз мақсадларини амалга ошира олдилар. Бундан ташқари, улар 1839 йил Байрутда, 1844 йил Захла (Ливан) да, 1872 йил Дамашқда, 1873 йил Ҳалабда ва 1843 йил Ғазира (Ливан) да мактаблар очдилар. Ғазирадаги мактаб кейинчалик Байрутга кўчирилиб, Авлиё Иосиф университетига айлантирилди. 2 – 1877 йил америкалик руҳоний Сэмюэль Звемер, Жеймс Кантин билан биргаликда Форс кўрфази давлатларида Американинг миссионерлик ҳаракатларига асос солдилар, Жеймс Кантин эса 1891 йилда Баҳрайнда тиббий марказ кўринишидаги биринчи миссионерлик марказига асос солди, бу ердан Маскат (Уммон), Дубай ва Шаржа (БАА) да миссиялар ташкил қилинди. 3 – Қувайтда 1913 йилда инглиз доктори Стенли Миллри бошчилигида Америка миссияси, кейинчалик мактаби очилди. Бу мактаб талабалари ичидан шайх Фахд ас-Салимни, муаллимлардан эса Исроил исмли суриялик профессорни ва Даунинг исмли роҳибларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу миссия Баҳрайнда, Шаржада, Ажманда (БАА) ва Маскатда ўз ишини давом эттирди. 4 – Ғарбий Осиёда Генри Мартин Инжилни ҳинд, форс ва арман тилларига таржима қилиш учун бор кучини сарфлади, миссионерлик ташкилотлари эса бу таржималарни минтақанинг барча бурчакларига тарқата бошладилар. II. Шарқий Осиёда Америка, Шотландия, Голландия ва Норвегия миссиялари фаолият қилардилар: 1 – Ҳиндистонда миссионер Уильям Кери ўз атрофига камбағал болаларни тўплаб, уларни ўз халқи ичида миссионерлик фаолиятини юритишлари учун тарбиялаш ва тайёрлаш устида ишларди. 2 – Милодий XIII асрда Исломни қабул қилган Малайзия халқини миссионерлар аввалги динларига католик ва протестантликни қориштирган ҳолда қайтаришга уриндилар, шу билан бу ерларда Исломга зарба бермоқчи бўлдилар. 3 — Индонезияда ҳам Филиппиндаги каби ҳалигача миссионерлик харакатларининг излари кўриниб туради. 4 – Хитойда 1813 йилдан бошлаб миссионерлар халқ орасида тиббий ва гуманитар ёрдам ниқоби остида ҳаракат қилиб, сезиларли ўсишга эришдилар. III. 1 – Остона айниқса 1846 йили у ерда протестантлик черковига асос солинганидан сўнг миссионерлик маркази бўлиб қолди. 2 – XVI аср охирларида Мальтада йирик миссионерлик марказига асос солинди, у ердан Исломий ўлкаларга фикрий

Похожие видео