Талас жангги - Мусулмонлар ғалабаси HD

15.05.2020
Талас дарёси ёнидаги жанг (хитой. 怛羅斯會戰; араб. معركة نهر طلاس; Атлах жангги) - 751 йили Тароз шаҳри яқинида, Талас дарёси ёнида жойлашган Атлаҳ қаласи олдида Аббосийлар ва Тюргеш ҳаққонлиги бир тарафдан, иккинчи тарафдан эса Хитойнинг Тан империясининг қўшинлари ўртасида бўлиб ўткан йирик жанг. Ўшанда Хитой Ўрта Осиёсни босиб олишга ҳаракат қилаётган эди. 751 йилга келиб, араблар Эрон, Ироқ ва Шом ҳамда Турк ҳаққонлигининг ғарбий ҳудудларини фатҳ қилгандилар. Араблар келиши билан минтақада Ислом тарқала бошлади. 749 йили хитойлик саркарда Гао Сянчжи Тошкентни босиб олади, ҳокимини қатл қилади. Унинг ўғли Аббосийлар халифасининг ноиби Абу Муслимга шикоят қилиб, Тароздаги араб аскарларини ҳимоя қилиш учун ёрдам сўраб боради. Абу Муслим хитойликларга қарши Зиёд ибн Солиҳ бошчилигида яманлик отлиқ қўшин юборади. Бу қўшинга маҳаллий туркий қабилалар келиб қўшилади. Жанг бўлиш вақтига кели ҳар икки тарафдан 100 мингга яқин аскар йиғилади. Жанг беш кун давом этган. Бешинчи кун хитойликлар орқасидан қарлуқлар зарба беради. Жанг қизиб турганида қарлуқлар тюргеш ва бошқа туркий қабилалар билан ўртасидаги ихтилофларни унутиб, хитойликларга туркийлар билан бирга қарши чиқиши диққатга сазовордир. Қарлуқларнинг кутилмаган зарбаларидан сўнг Хитой қўшинларининг сафи бузилади ва улар қочишни бошлайди. Саркарда Гао Сянчжи ҳам саросимада қочаётган аскарлари орасидан зўрға қочиб қолади. матн: https://www.islamonline.uz/index.php/ilm-fan/tarix/item/846-tals-janggi

Похожие видео