“Исломий давлат” энг бой террорчи гуруҳ ўлароқ эътироф этилмоқда HD

01.10.2014
Сурия ва Ироқ ҳудудининг катта қисмини босиб олиб, “Исломий Давлат” эълон қилган гуруҳ энг бой террорчи гуруҳ экани айтилмоқда. Минглаб бегуноҳ одамни шафқатсиз қатл қилган “Исломий Давлат” жанггариларининг асосий даромад манбаи нефт контрабандаси ва гуруҳ назорат қилаётган ҳудудда яшайдиган миллионлаб аҳолидан йиғиб олинаётган солиқлар экани қайд этилади. Жорий йил июнь ойидан буён Сурия ва Ироқ ҳудудининг катта қисмини босиб олиб, ўзини “Исломий давлат” деб эълон қилган гуруҳ нефть контрабандаси ортидан бир кунда бир миллиондан уч миллион АҚШ долларигача даромад кўрмоқда. SkyNews маълумотига кўра, “Исломий давлат” Суриядаги нефт манбаларининг учдан икки қисмини ва Ироқдаги нефть манбаларининг 10 фоизини назорат қилаяпти.

Похожие видео

Показать еще