Муҳаммад Нур: Жиҳод зулмга қарши қилинади, куфрга эмас HD

17.04.2015
Ироқ ва Шом диёридаги "Исломий давлат" гуруҳининг дунё мусулмонларини жиҳодга даъват қилиб бераётган баёнотлари ва бу борада ижтимоий тармоқлардаги мунозараларда "Жиҳод зулмга қаршими ёки куфрга?" деган савол кўтарилди. Бу баҳсларни кузатаётган ўзбекистонлик ёш тадқиқотчи Муҳаммад Нур бу саволга жавоб берди. Ўзбекистондаги исломий илмлар бўйича тадқиқот олиб бораётган ёш, таниқли тадқиқотчилардан бири Муҳаммад Нур ижтимоий тармоқларда бораётган баҳсу мунозараларнинг фаол иштирокчиларидан биридир. Унинг кузатувига кўра, "Исломий давлат" жангарилари сафида кўпчиликни ташкил қилган ўзбек жангариларининг ижтимоий тармоқларда қолдираётган даъватларига алданаётган мусулмонларни бир жиддий жиҳатдан огоҳлантириш лозим: - Жиҳод, деб номланаëтган нарсанинг ҳаммаси кадарли нарса. Кадар, кир, тубанли нарса. Ҳеч ким буни юзда юз фоиз жиҳод, дея олмайди. Шиаларни кофир девориб, ўлдиришаяпти. Шиаларни кофир, дейишликка нима ҳаққи бор?.. Шиалар ичида Ҳазрати Алини ўзларидан олдинги учта имомга устун қўйсаю, лекин кофир санамаса, кофир бўлмайди. Имом Бухорий, Имом Муслимнинг ровийлари ичида ўндан ортиқ шиа ровийлар бор. Шиалик ва рофизаликни бир хил тушунмаслик керак! Буни атрофлича билмасдан туриб шошмашошарлик билан иш тутмаслик лозим. Бу алоҳида диний масала. Бунга алифни калтак деб, энди 3 варақ ўқиган одам шиани кофир, деб қўлига қурол олиб, уни ўлдиришга ҳаққи йўқ. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кундаги ëшлар, асосан бизнинг мамлакатимиздами, бошқа мамлакатлардами бир ишга бош уришдан олдин шаръий анъана билан бутун уммат эътироф қилган уламоларнинг суҳбатини, уламоларнинг фатвосини олиши керак, - деб ҳисоблайди Муҳаммад Нур.

Похожие видео