ҲАР КУНИ ТИНГЛАНГ, ТАКРОРЛАНГ! УЛКАН САВОБЛАРГА ЭГА БЎЛИНГ! HD

01.02.2020
- MUSLIMA SOLIHA - ⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ! Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. Зикр эсга олиш, эсда тутиш демакдир. Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Зикрнинг афзали – лаа илаҳа иллаллоҳ” (Термизий ривояти). Ҳар бир калитнинг тишлари бўлганидек, тавҳид калимаси – "Лаа илаҳа иллаллоҳ"нинг ҳам тишлари мавжуд. Улар қуйидагилардир. Илм. Аллоҳ таоло бундай буюради: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг" (Муҳаммад сураси, 19-оят). Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини билиб вафот этса, жаннатга киради", дедилар (Имом Муслим ривояти). Шубҳадан ҳоли бўлган тўлиқ ишонч. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига имон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ва моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшаларгина (имонларида) содиқдирлар" (Ҳужурот сураси, 15-оят). Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради», дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти). Кибрдан йироқ бўлиш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Чунки уларга: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дейилганда, кибрланган эдилар" (Соффот сураси, 35-оят). Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким "Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг Расулидир деб гувоҳлик берса", Аллоҳ унга дўзахни харом қилади», деганлар (Имом Муслим ривояти). Итоат этиш ва буйсуниш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Раббингизга қайтингиз ва Унга бўйин сунингиз!" (Зумар сураси, 54-оят). Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким "Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу…", деб гувоҳлик берса ҳамда жаннат ва дўзахни ҳақ деб билса, Аллоҳ таоло жаннатдаги саккиз эшикнинг хоҳлаганидан киргизади», дедилар. Чин ихлос. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир" (Баййина сураси, 5-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?" дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши "Лаа илаҳа иллаллоҳ"ни қалбида

Похожие видео

Показать еще