През. нутқидан ўзбек оила. 66 фоизида машина йўқлиги маълум бўлди HD
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакатда ҳар уч оиланинг бири енгил автомобилга эгалиги ва бу аҳолининг турмуш фаровонлиги тобора ошаётганидан далолат эканини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон президенти келтирган рақамларга ишонилса, ҳозирги кунда мамлакатда 20 миллионга яқин одам уяли телефон хизматидан фойдаланмоқда. Ўзбекистонда ҳар уч оиланинг бирида ўрта ҳисобда биттадан енгил автомобил бор. Ҳар бир оилага камида учтадан уяли телефон тўғри келмоқда. Бу ҳақдаги статистик маълумотлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримов оғзидан янгради. Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни ўтказилган йиғинда Каримов ҳар бир ўзбек оиласидаги бошқа маиший техника жиҳозларини ҳам санаб ўтди. -- Ҳозир Ўзбекистонда ҳар уч оиланинг бири енгил машинага эга. Ҳар бир оилада учтадан уяли телефон бор. Ҳар 100 оилага 80дан кўпроқ холодилник, 146дан кўпроқ телевизор тўғри келмоқда. Яъни айрим оилаларда иккитадан телевизор бор. Шунингдек, кир ювиш машинаси, пылесос, микроволновка, шахсий компютери бор оилалар ҳам кўпаймоқда, - деди президент Каримов.