Чех ваз. Каримов б-н учрашмайдиган¸ Каримов эса Прагага бормайдиган бўлди HD

14.02.2014
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 20-22 февраль кунларига белгиланган Чехия Республикасига давлат ташрифи қолдирилди. Президент Земан маслаҳатчисининг Озодликка айтишича¸ Чехия Бош вазири¸ ҳукуматнинг беш вазири ва Прага шаҳар ҳокимининг айнан Каримов сафари кунлари таътилга чиқиш ва ўзбек расмийлари билан учрашмаслик қарори¸ Ўзбекистон томонининг бу учрашувни кечиктиришига сабаб бўлган. Чехия президенти Милош Земаннинг Ташқи сиëсат бўйича маслаҳатчиси Hinek Kmonicek Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон президенти давлат ташрифи қолдирилишига Чехия ҳукумати вазирларининг расмий дастурга хилоф равишда¸ Каримов билан учрашишга имконият тополмагани сабаб бўлган: - Бунинг сабаблари Ўзбекистон томони юборган расмий нотада билдирилган. Бунга асосан ташриф дастурида ўзгаришлар рўй бергани сабаб қилиб кўрсатилган. Каримов сафари баҳорги таътил кунларига тўғри келгани боис музокараларда қатнашиши кутилган мулозимларининг ҳаммаси ҳам қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Яъни дастурда Бош вазир (Боҳуслав Соботка) билан тушлик овқатини таклиф қила олмадик. Чунки бу мақомдаги ташрифда Чехия Бош вазири билан тушлик овқати берилиши керак, лекин, афсуски, бу куни Бош вазирнинг вақти йўқ бўлиб чиқди. Бундан ташқари¸ Ўзбекистон томони билан икки томонлама келишувларни имзолаши керак бўлган олти вазирдан беш нафарининг ҳам вақти йўқ бўлиб чиқди¸- дейди Озодлик билан суҳбатда Чехия президентининг Ташқи сиëсат бўйича маслаҳатчиси Ҳинек Кмоничек.

Похожие видео