Андижон ЙҲХ бошқармаси бошлиғи МХХга сўроққа олиб кетилди HD

30.10.2016
Август ойида устидан тергов бошланган Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи (Озодлик радиосида унинг исм-фамилиялари мавжуд¸ аммо айбсизлик презумпцияси боис ошкор қилинмайди - таҳр.) пайшанба куни Республика МХХсига сўроққа олиб кетилган. Бошқарма бошлиғи уюшган тарзда пора олди-бердисида айбланаëтган эди. Озодликка Андижон вилоят прокурaтурасидаги манбанинг бугун маълум қилишича, Андижон вилоят Ички ишлар бошқармасида текширув бошланган. - Август ойида бошланган текширувда янги фактлар пайдо бўлгани боис вилоят ИИБ бошлиғи полковник Дилшод Рахматуллаевич Бобожоновга нисбатан саволлар пайдо бўлди¸ дейди манба. Манбанинг айтишича¸ воқеалар жорий йилнинг 16 сентябрь куни аввалига 1 нафар, кейин эса яна 7 нафар ички ишлар ходими қўлига кишан солиб вилоят МХХ тергов изоляторига олиб кетилгани ортидан ривожланган: - Аввалига бости-бости қилинадиган бир иш каби қарлувди. Хозир тергов доираси каттайди. Кичкини бир эпизоддан бошланди. Машина олди-сотдиси Андижон Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида расмийлаштирилган пайтда харидор машинадаги чиройли номерни сақлаб қолиш истагини билдирган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ҳайдовчиси 400 доллар эвазига бу ишни бажаришни ваъда қилди. Пул берилаëтган пайтда МХХ босган. Кейин эса қўлга олинганлар кўрсатмалари республика ИИВгидаги мулозимлар ҳам аралашгани ўртага чиқди. Иш катталашиб Андижон ИИБ ЙХХ бошлиғи Республика МХХсига олиб кетилди¸ дейди манба.

Похожие видео

Показать еще