Бош вазир Мирзиëев олиб ташлаган ҳайкалларни президент Мирзиёев жойига қайтарди HD
Совет даврида «биринчи ўзбек генерали» дея номи афсонага айлантирилган Собир Раҳимовнинг ҳайкали ўзининг 1981 йилда ўрнатилган жойига қайтарилди. Маданият вазирлиги қошидаги Ёдгорликларни сақлаш бошқармаси мулозимларининг Озодликка айтишича, ҳайкал 2010 йилнинг 6 январида ўша пайтда Бош вазир лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиëевнинг буйруғи билан олиб ташланган эди. Ўтган ҳафта шаҳар марказига қайтарилган «Шомаҳмудовлар оиласи» мемориал композицияси ҳам 2008 йили Мирзиëев буйруғи билан кўчирилган эди. Бу ҳайкаллар бузилиши бошида Мирзиëев тургани ҳақида Тошкент шаҳар маданий ëдгорликлар бошқармаси бошлиғи Зайниддин Муҳиддинов 2010 йили Озодликка билдирган эди. Шунингдек, Тошкентдаги Йўлдош Охунбобоев¸ Ҳамза Ҳакимзода¸ Файзулла Хўжаев¸ Акмал Икромов каби давлат ва адабиëт арбобларига қўйилган ҳайкаллар ҳам айнан Шавкат Мирзиëев Бош вазир бўлган 2003-2016 йиллар орасида демонтаж қилинган. Тошкент шаҳар маданий ëдгорликлар бошқармасида ишлайдиган ва исми сир қолишини истаган мулозимга кўра¸ Шавкат Мирзиëев 1992 йилда Мирзо Улуғбек туманига ҳоким бўлган даврдаëқ ўнлаб ҳайкалларни бузиб ташлашга буйруқ берган: