МХХ: ИШИД ўзбекистонлик ўқитувчи ва врачларни ўзига оғдиришга уринмоқда HD
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати таҳлилчилари тарқатган баëнотга кўра¸ айни кунларда Сурия ва Ироқ ҳудудида исломий халифат қурилганини эълон қилган ИШИД террор гуруҳи¸ ўзининг рисоладагидай давлат эканини исботлаш иддаосида хусусан ўзбекистонлик малакали кадрларни 20-30 минг доллар пул ваъдаси билан ўз сафига жалб қилишга уринмоқда. Ўзбекистондаги ярим расмий Интернет нашрларининг ëзишича¸ ИШИД жиҳодий гуруҳининг мамлакат ичидаги яширин гуруҳлари малакали кадрларни ўз сафига тортишга уринмоқда. “Эндиликда гуруҳ кўп йиллик иш тажрибасига эга ва олий маълумотли инсонларни ўз ҳаракатига жалб қилишга интилмоқда. Таъкидланишича, террорчи гуруҳ раҳбарияти улар нафақат жанг қила олиши, балки нормал давлат қура олишини ҳам исботламоқчи. Бундай давлат тузиш учун эса кўплаб малакали кадрлар керак бўлади. Айтилишича, айни пайтда ИШИД шифокорлар, ўқитувчилар, ошпаз ва маиший хизмат кўрсатувчиларга эътибор қаратмоқда. Уларга оилалари билан кўчиб ўтишлари учун 20-30 минг доллар таклиф қилинмоқда”¸ дейилади ўзбек тилидаги ярим расмий Интернет сайтларида эълон қилинган баëнотда. Марказий Осиë махсус хизматларининг қўшма лойиҳаси бўлган Centralasia.online сайтида МХХ таҳлилчиси Ҳусан Мамуров¸ МХХ тахминича¸ ҳозирда ИШИД сафида 500-600 ўзбекистонлик жанг қилаëтгани айта туриб¸ айни пайтда бу рақамни аниқлаштиришнинг иложи йўқлигини ҳам эътироф этади.
Похожие видео
Показать еще