Малика Салимова: Ақтўбе фожиасига 3 кун куйдим - 52 одамнинг битта ўтда ёниши даҳшат! HD
Ўзбекистонлик шоира, сўнгги йиллар ичида ижтимоий тармоқларда танилган Малика Салимова Ақтўбе қурбонлари хотирасига шеър ёзди ва унинг фожиа куни ёзилган шеърига басталанган қўшиқ икки кун сўнгра Youtube тармоғига юкланди. "Бир ўтда ёнган 52 ўғлон" Озодликка берган интервьюсида шоира Ақтўбе фожиаси ҳақидаги хабарни олган куниёқ 24 мисралик шеърни ёзгани, бу даҳшатли ҳодисадан сўнг 3 кунгача ўзига келолмай юрганини айтди. - 3 кунгача ўзимга келолмай юрдим. 52 одамнинг бир ўтда ёниши - бу даҳшат! Уларнинг ортида қолган ота-онаси, оилалари бир ёнда, уларнинг шундай даҳшатли азобда жон бергани бир ёнда. Мен 3 кун куйдим, бу хабарни эшитиб. Бу шеърни қандай ёзганимни билмайман, ёздиму Интернетга қўйдим. Бу шеърга ёзилган қўшиқни 3 кун тинмай эшитдим - гўёки, дардимга малҳам бўлгандай бўлди, - деди Малика Салимова.
Похожие видео
Показать еще