БУХОРОЛИК МУҲАММАДЖОН ШУКУРОВ 9 МАРТА УЙНИ СОТГАН ЖИНОИЙ ТЎДА БИЛАН КУРАШМОҚДА! ТЎДА ОРАСИДА ИИБ БОР

03.11.2020
БУХОРОДАГИ ЖИНОИЙ ТЎДАГА НЕГА ЧОРА КЎРИЛМАЙДИ? ДАҲШАТ! БИТТА УЙНИ ТЎҚҚИЗ МАРТА СОТГАН ЖИНОЯТЧИЛАР! Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари диққатига! Жабрланган Муҳаммаджон Шукуровга жиноий тўда бошлиғи Зулфия Эгамбердиева Бухоро шаҳар Газли шох кўчаси 13 уй, 3 хонадонни ўзига тегишли мулк эканига ишонтириб, алдаб сотган. Маълум бўлишича, бу уйни бу жиноий тўда бошқа шахсларга ҳам бир неча марта сотган. Айрим нохолис ИИБ ходимлари бу тўдага чора кўрмаган. Ваҳоланки, бу тўда аввал ҳам жиноят қилиб бир неча марта қамалиб чиққан. Бу тўда аввал ҳам битта бу уйнигина эмас, балки бошқа уйларни ҳам шундай шаклда сотган. Бу тўғрида арз қилмоқчи бўлган фуқаролар турли туҳматларга гирифтор бўлган, туҳмат қилиниб қаматиб юборилган. Жабрланувчи Муҳаммаджон Шукуровга ҳам бир неча марта таҳдид қилинган. Бу тўғрида жабрланувчи бир неча марта судга мурожаат қилган, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Президент девонига мурожаат қилган. Бу мурожаатлар юзасидан Бухорога топшириқ берилса маҳаллий органлар “Хўп бажарамиз” дейди-ю яна улар билганидан қолмаган. Президент портали ишлаётган вақтда ҳам мурожаатлар қилинган. Бироқ Бухородаги ҳуқуқ тартибот идоралари масалани оқилона ҳал қилмаган. Айни пайтда жабрланувчи сотиб олган бу уйда жиноятчилар яшамоқда. Наҳотки Бухордаги ҳуқуқ-тартибот идоралари битта жиноий тўдага кучлари етмайди?! Буни қандоқ тушуниш мумкин?! Энди жабрланувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилиши керакми?! Бу қандоқ шармандали ҳолат?!

Похожие видео