"Амударё хазинаси": Олтин билакузук тарихи | Bir eksponat tarixi HD
Турли манбааларнинг маълумот беришича ушбу хазина 177, 182 ва 185 дона олтин ва кумиш буюмлардан иборат, баъзан уларнинг сони 200 донага етади деган манбаалар ҳам бор. Тилла тангаларга келсак, уларнинг сони барча манбааларда 1 минг 300 дона деб қайд этилган. Ушбу иборани баъзи бир илмий-оммабоп рисолаларда, санъат асарлари ёки заргарлик санъати намуналари фото-алманахларида учратган бўлишингиз мумкин. Агарда сиз қадимий маданиятлар тарихига, археология ва нумизматикага қизиқадиган бўлсангиз, бу ибора сизга яхши таниш бўлиши керак. Европада бу ибора – «Окс хазинаси» деб юритилган, негаки Амударё юнон манбааларида «Окс» деб юритилган. Амударё соҳилларидан топилган, тилла ва кумушдан ишланган заргарлик буюмлари, идиш-товоқ, қурол безаклари, одам ва турли ҳайвонлар шаклидаги ҳайкалчалар мажмуаси ва тилла тангалардан иборат хазина тўғрисида сўз юритмоқчимиз. Хоразмнинг қадимий тарихи ва ҳозирги куни бевосита Амударё билан боғлиқ. Ушбу хазина Амударёнинг юқори оқими соҳилларида топилган бўлса-да, бу мавзу бизларни қизиқтирмай қолмайди. Амударё хазинаси тўғрисидаги илмий-оммабоп адабиётларда ва интернет тармоғида жойлаштирилган маълумотларни ўрганиб чиқдик ва қуйидагиларни эътибрингизга ҳавола қиламиз. Турли манбааларнинг маълумот беришича ушбу хазина 177, 182 ва 185 дона олтин ва кумиш буюмлардан иборат, баъзан уларнинг сони 200 донага етади деган манбаалар ҳам бор. Тилла тангаларга келсак, уларнинг сони барча манбааларда 1 минг 300 дона деб қайд этилган. Аксарият энциклопедик луғатларда ва уларнинг электрон нусхаларида қуйидагича қисқагина маълумот берилган: «Амударё хазинаси – 177 олтин ва кумуш буюмлари ва 1300 дона тилла тангадан иборат, э.о. 4 – 2 асрларга доир. 1877 йили Амударё сохилида (Тожикистонда) топилган». БСЭ луғатида бу мавзу бироз кенг ёрутилган, масалан slovari.yandex.ru сайтида қуйидаги маълумот берилган: Амударё хазинаси – э.о. 4-2 асрларга доир олтин ва кумушдан ясалган буюмлар коллекцияси. 1877 йили, ҳозирги Тожикистон (қадимий Бактрия) ҳудудида топилган. Британия музейида сақланмоқда. Хазина 1300 тилла танга (э.о. 200 й. ва ундан олдинги асрларга доир), идишлар, ҳайкалчалар, билак узуклари, тақинчоқлар, олтин пластиналар ва бошқа буюмлардан иборат. Амударё хазинасига тегишли буюмларда Ахомонийлар даврига доир санъат анъаналари ва услублари ўз ифодасини топган, ва шу қаторда юнон-бактрия маданияти, скифларнинг «ҳайвон шаклларини бериш услуби», шимолий ҳудудларнинг қўчманчи халқлари ва шу жумладан Ўрта Осиё халқларининг услублари намоён этилган.Лит.: Dalton O. M., The treasure of the Oxus, 3 ed., L., 1964.В. Н. Сарианиди. Айрим сайтларда бу хазинанинг қандай топилгани ва қаердан келиб чиқиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилган. Бундан 130 йил олдин Ҳиндистон бозорлари ва антиквар буюмлар сотиладиган дўконларда ғайриоддий, бу ерларда учрамайдиган тилла буюмлар пайдо бўлган. Айтишларича, бу буюмларни учта бухоролик савдогар (Вази ад-Дин, Ғулом Муҳаммад ва Шукур Али), олиб келиб Равалпинди ва Пешовар (ҳозирги Покистон) бозорларида