Пашинян бош вазир этиб сайланмагач, Арманистонда норозилик акциялари яна авж олди HD

04.05.2018
Арманистон парламенти Никол Пашиняннинг бош вазир этиб сайланишига қарши овоз бергандан сўнг у ватандошларига қарата ялпи иш ташлаш чақириғи билан чиқди. Минглаб арманилар мухолифат етакчиси чақириғига “лаббай” деб жавоб бериб, норозилик намойишларига қўшилди. 2 май куни юзлаб кишилар мамлакат пойтахтини унинг бош аэропорти билан боғловчи асосий йўлни тўсиб қўйди. Улар шикоят қилган йўловчиларга рейсига кеч қолмаслик учун жомадонини кўтариб, аэропортга яёв боришни маслаҳат бермоқда. Пашиняннинг бош вазирликка номзодига 1 май куни Республикачилар партияси қарши овоз берди ва у сайланмай қолди. Собиқ бош вазир Серж Саргсяннинг истеъфога кетишига мухолифат етакчиси Пашинян етакчилик қилган улкан норозилик намойишлари сабаб бўлган эди. Пашинян 2 май куни Еревани вақти билан соат 14:00 да “Звартноц” аэропортига олиб борувчи катта йўлдан тўсиқларни олиб ташлашга даъват қилди. Хабар қилинишича, Грузия ва Эрон чегарасига элтувчи йўллар ҳам тўсиб қўйилган. Ўзи ҳам Ереван шаҳрида кўпминг сонли кишилар билан намойишга чиққан Пашинян улардан Мудофаа вазирлиги ва фавқулодда хизматлар уловлари йўлини тўсмасликни сўрамоқда.

Похожие видео