Янги масжид: “Европада Исломнинг таъсири ёйилиб кетаяпти” ва ёки буни “демократия дейдилар”

03.10.2018
Кёльнда куни-кеча расман очилган, Германиядаги энг каттаси ва бутун Европадаги йирикларидан бири сифатида эътироф этилган марказий Жомеъ масжиди бугун худди ана шундай қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлмоқда экан. Янги масжид Туркиянинг Дин ишлари иттифоқига қарайди. Унинг шу ҳафта шанба куни бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида шахсан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг ўзи иштирок этган. Янги марказий Жомеъ масжидида бир вақтнинг ўзида мингдан ортиқ мусулмоннинг ўз намозларини адо этишлари мумкинлиги айтилади. Германия мусулмон аҳолисининг сони бўйича Европадаги энг йирик давлатлардан бири бўлади. Бу ердаги аксарияти турк бўлган мусулмонларнинг сони беш миллион атрофида экани айтилади. Янги марказий Жомеъ масжиди атрофидаги муносабатлар билан Германиядан асли ўзбекистонлик мустақил журналист Ҳулкар Норқобилова...Тингланг ва томоша қилинг, улашинг.

Похожие видео