Мирзиёев тан олди: Ўзбекистон сувсиз қолмаслиги учун $4.5 млрд керак

06.09.2019
Президент Мирзиёев Ўзбекистон халқини сув билан таъминлаш долзарб муаммо бўлиб қолаётганини тан олган. Президент вебсаҳифасига кўра, мамлакатда 11 мингдан қишлоқда тоза ичимлик суви йўқ. Умуман, тоза сув таъминоти атиги 68%. Бу дегани, ҳар учинчи ўзбекистонлик ифлос сув ичиб яшамоқда. Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача мамлакатни қарийб тўлиқ сув билан таъминламоқчи. Лекин бу учун 4.5 миллиард доллар пул керак. Ўзбекистон шунча пулни топа олиши бир масала. Бошқа масала, иқлим исиб, музликлар эриб, сув манбалари камайиши тезлашган. Ўзбекистон келаси 20 йил ичида дунёнинг энг сув тақчил мамлакатларидан бири бўлиши мумкин. Шундай ҳолатда аҳоли тез кўпаётган 33 миллионли Ўзбекистон сув муаммоларини ҳал этиш учун нима қилмоқда ва ёки қилиши керак? Видео лавҳамизни томоша қилинг.

Похожие видео