Кучли довул оқибатида Тошкентда камида бир одам дарахт тагида қолиб ўлди HD

19.10.2017
Ўзбекистон бўйлаб 17-18 октябрь кунлари юз берган кучли довул оқибатида ўнлаб уй томи ва тунука деворларининг одамлар устига қулагани хабар қилинмоқда. Гувоҳларнинг Озодликка хабар қилишича¸ 18 октябрь куни Тошкентда бир одам устига дарахт қулашидан олган жароҳат оқибатида касалхонада жон берган. 18 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 57 ёшли одамни дарахт босиб қолган. Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, кучли шамол туфайли дарахт босиб қолган чалажон одамни тез ёрдам олиб кетган ва у 16-сонли шаҳар касалхонасида жон берган. "Шамол ёмғир аралаш бўлгани учун бу одам дарахт тагида турган ва бу дарахт одамнинг устига ағдарилган. Уни 16-горболницага олиб боришди, ўша ерда жон таслим қилди", - деди Озодликка гапирган тошкентликлардан бири.

Похожие видео