Uzbek Хоразмда кучли шамол камида бир одам ўлимига сабаб бўлди HD
Хоразмда ўтган шанба рўй берган кучли қуюн ўнлаб уй томи ва тунука деворларини учириб юборди. Озодлик манбаларининг айтишича¸ вилоятнинг Хонқа туманида томларни шамол учиргани оқибатида камида бир аëл шифер тагида қолиб ўлган, ўндан ортиқ одам турли даражада жароҳат олган. Озодлик манбаларига кўра, 11 июнь куни Хонқа деҳқон бозорида кучли шамол учирган дўконлар томига ëпилган шиферлар одамлар устига қулаган ва оқибатда жароҳат олган кекса аёл касалхонада жон берган. Воқеа гувоҳларидан бири Озодликка табиий офани шундай тасвирлади: - Торнадога ўхшаган бир офат бўлди. Бозорда шиферлар шамолда учиб, одамлар устига тушди, кўпчиликни майиб қилди. Бозор вайрон бўлди. Кўпчиликнинг уйларини томларини ҳам шамол учириб кетди. Бир кекса аёл устига шифер тушиб ўлди, - дейди Озодликка боғланган хоразмликлардан бири.
Похожие видео
Показать еще