Uzbek Ўзбекистонда иш кўп - ишлайдиган одам йўқ HD

30.10.2012
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган ҳафтада ўтказилган йиғилишида келаси йили қанча янги иш жойи яратилажаги ҳақида гап бўлди. "Ҳукумат йиғилишида, - деб хабар қилди ЎзА ахборот агентлиги, - 2013 йилда иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилинди". "Дастур лойиҳасида 2013 йилда 973 мингта, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига -- 485,5 мингта, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобига -- 218,4 мингта, йирик ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва қайта тиклаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳисобига -- 268,8 мингта янги иш ўринларини яратиш назарда тутилмоқда", дейилади агентлик хабарида. Демак, келаси йили Ўзбекистонда сал кам 1 миллион янги иш ўрни яратилади. Маълумки, кейинги 5 -6 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили бир миллиондан янги иш ўрни яратаётгани тўғрисида баёнот бериб келади. «Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти» мавзуида 14 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференция иштирокчилари олдида сўзлаган нутқида Президент Каримов 2005-2011 йиллар ичида мамлакатда 5 миллиондан зиёд янги иш ўрни яратилгани тўғрисида гапирган эди.

Похожие видео

Показать еще